2022-2023 ўқув йили учун ОТМга қабул квоталари сони эълон қилинди
Президентнинг «2022-2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Унга кўра, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб:
- олий таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таълимнинг масофавий шакли жорий этилади;
- давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракт пуллари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
- абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 15 июнидан 15 июлига қадар (15 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.
Бунда, чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июнидан 5 июлига қадар (5 июль куни ҳам) амалга ошириш;
тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имконияти яратилади;
Қайд этилишича, 2022-2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;
сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
масофавий таълим шаклига — 3 610 нафар;
б) магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар;
в) хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар этиб тасдиқлаш белгиланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter