Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2022 йил жуда кўп машина сотган Teslaга омад келтирмади

2022 йил жуда кўп машина сотган Teslaга омад келтирмади

Фото: Republic World

Илон Маск қўл остидаги Tesla компанияси 2022 йилда харидорларга рекорд миқдорда кўп — 1 313 851 дона электромобил етказиб берди. Яъни 2021 йилгидан 40 фоиз кўп машина сотди.

2022 йилда 1 247 146 дона Model 3 (седан) ва Model Y (кроссовер) сотилди (2021 йилгидан 37 фоиз кўп). Model S ва Model X эса жами 66 705 дона — 2021 йилгидан 2,7 баравар кўп сотилди.

Бироқ 2022 йил Tesla учун йўқотишлар йили бўлди — йил бошида жами $1,2 триллионга баҳоланган акциялари йил охирига келиб уч баравар қадрсизланди.

Асосан Tesla акцияларига эгалик қилувчи Илон Маскнинг «чўнтаги анчайин енгиллашди». Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Маск 2022 йилда 200 млрд доллар зиён кўрди. Twitter ижтимоий тармоғи хариди ҳам уни анчага ($44 млрд) туширди.

Алалоқибат Маск жаҳоннинг энг бой одами мақомини Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) компаниялари гуруҳи президенти Бернар Арно ва унинг оиласига қўшқўллаб топширди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг