Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2 йилдан бери пулини бермай келаётган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

2 йилдан бери пулини бермай келаётган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Fishki.net»

Қува туманида анор мева маҳсулотларини сотиб олиб, пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди.

2019 йилнинг октябрь ойида Қ.Д. таниши Т.Н.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган анор мева маҳсулотларини 11.800.000 сўм эвазига сотиб олишга келишган. Пулларини икки ой муддатда беришни айтиб, берган ваъдасини бажармаган. Алдов йўли билан қўлга киритган пулларни эса ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168 моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқармаслик сўралади.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг