18 ёшли ўзбек қизи Ҳарвард талабаси бўлди
Президент мактабининг ўқувчиси 100 фоиз грант асосида дунёнинг энг машҳур университети — Ҳарвард талабаси бўлди.
Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Гўзалхон Ҳайдарова барча тенгдошларига намуна бўлиб, олдига қўйган мақсадлари сари интилиш ва ҳаракатлари билан энди Ҳарвард университетида муҳандислик йўналишида таҳсил олади.
«Агар бир ўғил болага таълим берсанг, бир кишига таълим берган бўласан. Агар бир қизга таълим берсанг, бутун умматга таълим берган бўласан, деган сўзларнинг замирида ҳаётий ҳақиқат борлигини албатта, ҳаммамиз яхши англаймиз.
Бугун биз таълимга бўлган эътиборнинг яна бир ижобий натижасини гувоҳи бўлиб турибмиз — Президент мактабининг ўқувчи қизи 100 фоиз грант асосида дунёнинг энг машҳур университети Ҳарвард талабаси бўлди. Ҳар қанча мақтанса арзигулик натижа.
Гўзалхон сингари ёшларимизни кўриб, яна бир бор барча ота-оналардан фарзандларингиз қизиқишларини қўллаб- қувватланг, уларнинг илм олишига мотивация беринг дегим келди. Зеро бунинг мевасидан биринчи навбатда ўзингиз ва сиз орқали бутун жамият баҳраманд бўлади», дея муносабат билдирди Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter