Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент мактаби битирувчиси Ҳарвардга қабул қилинди

Президент мактаби битирувчиси Ҳарвардга қабул қилинди

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Абдулазиз Собиров 354 000 долларлик грант билан Ҳарвард университетига ўқишга қабул қилинди.

Шунингдек, Абдулазиз АҚШнинг бакалавриат коллежлари орасида 11-ўринни эгаллайдиган Grinnell коллежининг 300 000 долларлик грант асосидаги қабул хатини ҳам қўлга киритган.

Абдулазиз Собиров IELTS имтиҳонидан 8,5 балл ҳамда SAT халқаро имтиҳонидан 1560 балл соҳибидир. Шунингдек у «Заковат ўқувчилар лигаси» 2022-2023 мавсуми мутлақ ғолиби — «Et Cetera» жамоаси аъзоси, PIIMA «Заковат» турнири бўйича 2-ўрин соҳиби, «Vice-head of the United students» вице-президенти ҳамда PSAD клуби асосчиларидан бири ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг