18 йилдан сўнг Туркия гўзалининг васияти бўйича можароли суд жараёни тугади
Истанбулда ўт ўчирувчиларга ўз бойлигини мерос қилиб қолдирган 2003 йилда вафот этган Туркия гўзаллик маликасининг мероси бўйича суд жараёни якунланди. Бу ҳақда «Hurriyetdailynews.com» хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, 1999 йилда ўт ўчириш станцияси ходимлари «Туркия гўзали» унвони соҳиби Бирсен Шакаоғлу ҳаётини сақлаб қолишган. Бунинг эвазига миннатдорчилик сифатида 94 ёшли аёл вафотидан олдин 2,9 миллион долларлик бойлигини ўт ўчирувчиларга васият қилиб қолдирган.
Бу қарор марҳуманинг акасига ёқмаган. У синглиси ўзида эмаслигини даъво қилиб, судга мурожаат қилди. Эркак вафот этгач, ўғиллари ишни давом эттиришди.
Бироқ қарийб 18 йил ўтгач Истанбул кассация суди Шакаоғлу васиятини қондириш ва унинг бойлигини ўт ўчириш бўлими ходимларига топшириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter