Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

14 ёшли бола саккиз кишининг умрига зомин бўлди

14 ёшли бола саккиз кишининг умрига зомин бўлди

Мексикада наркокартелга алоқадор 14 ёшли ўсмир саккиз кишини ўлдирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Ҳодиса Мехико шаҳрининг қашшоқ ҳудудида содир бўлган. «Кичкина Эл Чапо» лақабли 14 ёшли болакай туғилган кун нишонлаётган оила ва унинг меҳмонларига қарата ўт очган.

Уч киши воқеа жойида, яна беш киши касалхонада вафот этган. Бундан ташқари, етти киши жароҳатланган, улардан бири уч ёшга тўлмаган бола.

Мексика жамоат хавфсизлиги федерал агентлиги матбуот баёнотига кўра, «Кичкина Эл Чапо» ва у аъзо бўлган наркокартелнинг яна саккиз нафар аъзоси 10 март куни 12 соат давом этган махсус операция натижасида қўлга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг