Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ҳукумати пул тарқатишни бошлади: 1,4 минг доллардан

АҚШ ҳукумати пул тарқатишни бошлади: 1,4 минг доллардан

Фото: «Dawn»

АҚШ ҳукумати бугун-эрта — шанба-якшанба кунлари солиқ тўловчиларга $1,4 мингдан тарқатишни бошлайди. Бу ҳақда Оқ уй баёнот берди.

Тўлов ҳар бир оила аъзоси, катталардан тортиб болаларгача татбиқ этилади. Қолаверса, пенсионерлар ва талабаларга ҳам шунчадан пул тарқатилиши кўзда тутилган.

Таъкидланишича, бир марталик (1,4 минг доллардан) нафақа йилига 75 минг долларгача пул топувчи солиқ тўловчиларнинг оила аъзоларига берилади. Қолаверса, икки киши биргаликда йилига $150 минг даромад қиладиган оилалар ҳам нафақага киритилган. Юқоридаги тоифага кирувчи оилалар АҚШдаги оилаларнинг тахминан 85 фоизини ташкил этади.

Тўғридан-тўғри тўловлар иқтисодиётни рағбатлантиришга қаратилган 1,9 триллионлик дастурга киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг