Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

12 ёшга тўлмаган қизга зўрлик қилган ўзбекистонлик ушланди

12 ёшга тўлмаган қизга зўрлик қилган ўзбекистонлик ушланди

Россиядаги Череповец шаҳар суди Ўзбекистоннинг 32 ёшли фуқаросини ҳибсга олишга ҳукм чиқарган. Унга нисбатан жиноий иш 18 июнь куни қўзғатилган.

Ўзбек фуқароси 12 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда айбланмоқда. Бундай ёшдаги болалар ёрдамга муҳтож бўлгани учун жиноят оғир деб ҳисобланади.

Суд даъво аризасини кўриб чиқиб, гумондорни 2 ойга ҳибсга олишга ҳукм чиқарган.

Жиноят кодексига кўра, вояга етмаганларга зўрлик қилиш 12 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига олиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг