Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

11 ёшли қиз коллежнинг энг ёш битирувчиси бўлди (фото)

11 ёшли қиз коллежнинг энг ёш битирувчиси бўлди (фото)

Афина Эллинг.

Фото: Orange County Register

Irvine Valley коллежида гуманитар фанлар соҳаси кичик мутахассиси даражасини олган 11 ёшли Афина Эллинг АҚШдаги энг ёш коллеж битирувчисига айланди

Фото: Orange County Register

Эътиборли томони, ўтган йили шу коллежни тамомлаган унинг акаси Тичо энг ёш битирувчи бўлганди. Аммо у ўшанда синглисидан ярим ёш катта эди — рекорд Афинага ўтди.

Акаси каби Афина ҳам ўрта мактабга эрта борган, маҳаллий коллежда ўқишни давом эттирган.

Қизнинг айтишича, диплом олиш ҳеч қачон асосий мақсади бўлмаган, шунчаки акаси Тичонинг рекордини янгилашни мақсад қилган. Умуман олганда, ошпазлик, таэквондода ҳам доим акасидан ўзишга интилиб келади.

Фото: Orange County Register

Афинанинг онаси Кристина Чоу айтишича, ҳеч қачон фарзандларини бу йўлга мажбурлашмаган. Болалари шунчаки ўқишга қизиқишади, иккаласи ҳам юқори натижаларга мустақил эришишган.

Фото: Orange County Register

Тичо ҳозирда Калифорния университетида математикадан бакалавр даражасини олиш арафасида. Афина эса мусиқа ёки психология йўналишида яна бир кичик мутахассис даражасини олишни режалаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг