11 июль – шоколадхўрлар куни!
Бугун, 11 июль куни дунё бўйлаб Халқаро шоколад куни нишонланмоқда. Бу байрам французлар томонидан ўйлаб топилган бўлиб, 1995 йилдан буён нишонлаб келинади.
Бу кунда баъзи мамлакатларда шоколад кунига бағишланган фестиваллар ва бошқа байрамлар ўтказилади. Шоколад ишлаб чиқарувчи заводлар, қандолат фабрикаларида экскурсиялар уюштирилиб, меҳмонларга шоколад тарихи, унинг нимадан тайёрланиши ҳақда маълумотлар берилади, дегустациялар ўтказилади.
Шоколад таъми ва фойдали моддаларга бойлиги билан ширинликлар орасида энг машҳури. Қора шоколад эндорфин моддаси – бахт гормонининг ажралишига ёрдам беради ва кайфиятни кўтаради.
Агар шоколад жону дилингиз бўлса, демак бугун сизнинг байрамингиз. Байрамингиз билан, шоколадхўрлар!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter