Вазн йўқотиш ва қора шоколад: бу жараён қандай ишлайди?
Шоколад агар меъёрида истеъмол қилинса, вазн йўқотиш учун фойдалидир. Бу ҳақда Россия биотехнология университети мутахассиси Инга Беляева маълум қилган.
«Кўпроқ табиий какао ва озгина шакарни ўз ичига олган қора шоколад фойдалидир», деди эксперт.
Мутахассиснинг фикрича, қора шоколад диетадан келиб чиқадиган стрессни камайтиришга ёрдам беради ва ортиқча овқатланишнинг олдини олади. Шоколаднинг бир қисми бўлган какао мойи бир тўйинмаган ёғ кислоталарига бой бўлиб, метаболизмни ва ёғларни сарф бўлишини тезлаштиради.
«Ва ҳатто кичик бир парча қора шоколад ҳам очликни самарали қондириши мумкин. Ушбу маҳсулотдаги толалар узоқ давом этадиган тўйинганлик туйғусини яратади», - деди Беляева.
Вазн йўқотганда, кунига 25 граммдан кўп бўлмаган қора шоколад истеъмол қилиш керак, дея хулоса қилди диетолог.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter