Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг 100 000-фойдаланувчиси махсус совға билан тақдирланади

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг 100 000-фойдаланувчиси махсус совға билан тақдирланади

Фото: «Noi.md»

Давлат хизматлари марказлари орқали бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик жахсларга 500 мингга яқин давлат хизмати кўрсатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га агентлик ахборот хизмати хабар бермоқда. Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахлар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my2.gov.uz) орқали жами 80 мингта давлат хизматидан фойдаланилган.

Ўзбекистон Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизматлардан фойдаланишнинг қулайлиги ва устунлигини, жумладан, аҳолига мазкур тартибни чуқур ўргатиш орқали уларнинг Интернет тармоғидан мурожаат қилишини рағбатлантириш амалиётини жорий этилиши белгиланган.

Шу муносабат билан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматидан фойдаланган 100 000 (юз мингинчи) фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлар агентлигининг махсус совғаси билан тақдирланади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 8 декабрь кунига қадар Интернет тармоғида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматидан энг кўп фойдаланган аризачи ҳам махсус совға билан тақдирланади.

Танловда ғолиблар «Facebook» интернет тармоғидаги «Davlat xizmatlari agentligi — Агентство государственных услуг» саҳифасида ҳамда агентликнинг «Telegram»даги расмий канали орқали эълон қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг