1 январдан 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда. Янги вазирликлар рўйхати тасдиқланди
«Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзоланди.
Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда.
Шунингдек, барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади.
Илғор хорижий тажрибалар асосида давлат бошқаруви идоралари фақат вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциядан иборат бўлади. Бунда, вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоққа кирувчи қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.
Шунингдек, мавжуд 25 та вазирлик ўрнига 21 та вазирлик ташкил этилади. Булар:
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
- Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
- Табиат ресурслари вазирлиги;
- Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
- Сув хўжалиги вазирлиги;
- Рақамли технологиялар вазирлиги;
- Адлия вазирлиги;
- Транспорт вазирлиги;
- Маданият ва туризм вазирлиги;
- Мудофаа вазирлиги;
- Энергетика вазирлиги;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
- Ташқи ишлар вазирлиги;
- Ички ишлар вазирлиги;
- Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter