Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев вазирлик ва ҳокимликлар ишидаги муаммоларни таҳлил қилди

Шавкат Мирзиёев вазирлик ва ҳокимликлар ишидаги муаммоларни таҳлил қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида вазирлик ва ҳокимликлар ишидаги муаммоларни таҳлил қилди.

Ҳар бир тумандаги 40 дан зиёд ташкилотда ўртача 500 нафар ходим ишлайди. Уларнинг вилоятда идораси ҳам, бошлиғи ҳам бор.

Айрим туман ташкилотлари оддий-оддий масалаларни ҳал қилиш учун вилоятдан, улар эса республикадан рухсат олиши керак.

Масалан, Қумқўрғон марказидаги темир йўлида ҳар куни 20 марта ёпиладиган «шлагбаум» 200 метр нарига кўчирилса, 8 минг автомобил учун тирбандлик йўқолади. Лекин, бунга на туман, на вилоят ҳокимининг ваколати бор. «Ўзбекистон темир йўллари»дан рухсат олиш керак.

Ёки, «Термиз-Сариосиё» темир йўлининг ярми электрлашмагани учун электровоз 1,5 соат сарфлайдиган манзилга тепловозлар 3 соатда бораяпти. Шу боис, кўпчилик автомобилда ҳаракатланмоқда.

Туман ҳокимлари ва аҳоли таклифларини эшитиб, бу йўналишни охиригача электрга ўтказса, 10 та туманни Термиз билан хавфсиз боғлаш мумкин, лекин транспорт вазири И.Маҳкамов, «Ўзбекистон темир йўллари» раиси З.Нарзуллаев бунга лоқайдлиги кўрсатиб ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг