Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ётоқхонани бу рангга бўяманг! Стресс ва уйқусизлик сабабчиси

Ётоқхонани бу рангга бўяманг! Стресс ва уйқусизлик сабабчиси

Доктор Линдсей Браунинг таъкидлашича, ухлашга халақит берувчи омиллардан бири — ётоқхонанинг ранги.

Мияни фаолроқ ишлашга, инсонни курашишга ундовчи, қолаверса, хатар аломати саналган қизил ранг ётоқхонадан узоқроқ бўлгани маъқул. Қизил ранг стрессга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Жуда кучли стресс тана ва мия ҳолатига зарар келтириши фанда исботланган.

Мавзуга оид: Қизил ликопчалар нега керак?

Буюк Британия соғлиқни сақлаш миллий хизмати стресс аломатлари сифатида бош айланиши ва оғриши, мушаклардаги оғриқлар ва зўриқишлар, кўкракдаги оғриқлар, ошқозондаги муаммолар ва жинсий ҳаётдаги муаммоларни санаб ўтган.

Стресс шунчалик зарарли экан, ётоқхона учун қайси рангларни танлаш керак? Доктор Браунинг жигарранг, қўнғир каби нейтрал рангларга урғу беришни тавсия қилмоқда. Қолаверса, кўк ранг ҳам хотиржам қилишини тадқиқотлар кўрсатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг