Қовун ейиш кимларга тақиқланади?
Ғарқ пишган, сершира ва хушбўй қовун — одамларнинг севимли маҳсулотларидан бири, август-сентябрь ойларида дастурхоннинг асосий неъматига айланади. Бироқ мутахассислар қовунни сақлаш ва истеъмол қилишда ўта эҳтиёткор бўлишни уқтиришмоқда.
Биринчидан, экспертлар мазали полиз экинини обдон ювишни маслаҳат беришади. Негаки, айнан пўстида ва юзасида токсинлар тўпланади.
Қовунни оч қоринга ёки овқатдан кейин ейиш мумкин эмас, чунки ҳазми ниҳоятда оғир маҳсулот.
Шунингдек, қандли диабет, ошқозон яраси касалликларининг ўткир туридан қийналаётган, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қовун ейиш ман этилади. Бошқаларга ҳам овқатланишлар орасида тановул қилишга рухсат бор. Зинҳор оч қоринга ёки овқатлангандан сўнг еманг. Сабаби, қовун «енгил» егулик бўлиб кўрингани билан ҳазми ниҳоятда оғир маҳсулот.
«Қовунни совуқ сув, сут-қатиқ маҳсулотлари, алкоголь билан аралаштириб бўлмайди. Чунки бунинг оқибатида ошқозон бузилиши ҳеч гап эмас, — дейишади тиббиёт ходимлари.
Сақлашга келадиган бўлсак, кесилгандан сўнг ортиб қолган қовунни хона ҳароратида сақлаш ноўрин. Ҳаммасини еб қўйишнинг иложи бўлмаса, совиткичга жойлаш зарур. Бундай вазиятда кўпи билан 5 кунгача сақлашга рухсат этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter