Олимлар ҳомиладорлик пайтида қаҳва ичишдан огоҳлантиради
Юнис Кеннеди Шрафер номидаги Миллий болалар саломатлиги ва инсон тараққиёти институти олимлари ҳомиладорлик пайтида қаҳва ичишдан огоҳлантирдилар. Тадқиқот натижаларига кўра, келгусида бола соғлиғида муаммолар келиб чиқиши мумкин. Улар ўз хулосалари билан институт сайтида ўртоқлашганлар.
Тажриба чоғида олимлар ҳомиладорликнинг 8-13-хафталигида бўлган икки мингдан зиёд аёлларнинг маълумотларини ўрганишди. Уларнинг бир гуруҳига кунига ярим пиёла қаҳва ичишга рухсат беришди, бошқалари кофеин қабул қилишмади.
Маълум бўлишича, биринчи гуруҳ аёлларидан туғилган болалар қаҳвадан бош тортганларга қараганда 66 грамм енгилроқ бўлган.
Олимларнинг таъкидлашича, туғилиш пайтида кичикроқ бўлган болалар катта бўлганда семизлик, диабет ва юрак касалликлари билан боғлиқ муаммоларга дучор бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик пайтида кофеинни озгина миқдорда истеъмол қилиш ҳам ҳомиланинг она қорнида ривожланишининг кечикишига олиб келиши мумкин.
«Ҳозирча натижаларимиз ҳомиладорлик пайтида кофеинли ичимликларни чеклаш ёки умуман ичмаслик оқилона қарор эканлигини кўрсатмоқда», — деди доктор Гранц.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter