Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар қаҳванинг кутилмаган муҳим фойдасини ошкор қилишди

Олимлар қаҳванинг кутилмаган муҳим фойдасини ошкор қилишди

Қаҳва ёки кофеин ўз ичига олган ичимликларни меъёрида истеъмол қилиш кардиометаболик касалликларни ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Хитой ва Швеция олимлари 37 ёшдан 73 ёшгача бўлган 350 мингдан ортиқ одамнинг маълумотларини таҳлил қилиш асосида шундай хулосага келишди. Таҳлил қилинган шахслар ўша вақтда ҳеч қандай кардиометаболик касалликлардан азият чекмагани маълум бўлган. 

Маълум бўлишича, кунига 200 дан 300 миллиграммгача кофеин истеъмол қилган (ўртача уч порция кофе) одамлар 2-тоифа қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари ва инсульт каби касалликлардан камроқ азият чекишади. Кардиометаболик касалликлар юқоридаги ҳолатларнинг камида иккитасининг комбинацияси деб ҳисобланади.

Моделлаштириш турли хил шароитларда ўтказилди ва натижа қаҳва ёки кофеинни ўртача истеъмол қилиш ва кардиометаболик касалликларни ривожланиш хавфи ўртасидаги салбий боғлиқликни тасдиқлади, деб ёзади Journal of Clinical Endocrinology & Metabolism журнали.

Олимларнинг фикрига кўра, қаҳва, чой ва кофеинни истеъмол қилиш ва кардиометаболик касалликларнинг ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш керак. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг