Бразилияда ҳаво совиши оқибатида қаҳва нархи сакради
Бразилияда ҳавонинг совиши Ню-Йорк биржасида арабика қаҳваси нархини кескин ошириб юборди ва июл бошидан буён максимал кўрсаткич қайд этилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Биржада қаҳва бўйича хавотирли таклифлар пайдо бўлиши учун «озгина совуқ» ҳам етарли, арабика фючерслари 7 фоизга кескин қимматлади, деб ёзди агентлик.
Ўтган дам олиш кунлари Бразилиядаги баъзи қаҳва плантацияларида қиров тушганди. Бундан-да ёмонроқ об-ҳаво бугун, сешанбада кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter