Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассис ёғнинг энг фойдали турини маълум қилди

Мутахассис ёғнинг энг фойдали турини маълум қилди

Фото: «Shlakov.net»

Диетолог Инна Кононенко энг фойдали ёғни аниқлади. Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди «Бешинчи канал»га берган интервьюсида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, барча ёғлар одатда икки гуруҳга бўлинади: тўйинган ва ярим тўйинган ёғ кислоталари. Тўйинган ёғларга сариёғ, куйдирилган ёғ, кокос ёғи, ярим тўйинган ёғларга эса барча ўсимлик ёғлари киради. Мутахассиснинг таъкидлашича, тўйинган ёғлар турғунроқ бўлади, ярим тўйинган ёғлар эса кислород оксидланишига дучор бўлади, натижада саратон касаллигини келтириб чиқарувчи эркин радикаллар юзага келади.

Қовуриш учун мутахассис тўйинган ёғ кислоталарини танлашни маслаҳат беради. Улардан энг фойдалиси куйдирилган ёғ ҳисобланади, чунки унинг таркибида витамин ва минераллар бисёр. Бундан ташқари, таркибида кўпгина одамлар организми қабул қилмайдиган лактоза ва сут оқсиллари миқдори кам.

Кононенко ўсимлик ёғларини фақат салатга қўшиш учун ишлатишни тавсия этади. Шу билан бирга, у авокадо ёки ёнғоқ ёғи каби кўплаб фойдали ёғ турлари мавжудлигини қўшиб қўйди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг