Ҳаёт учун хавфли: Самарқандда яширин цех фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
«М.А.» МЧЖ раҳбари В.Х. ўзига тегишли нотурар жой бинода яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 7 740 кг. чигит, 3 дона жувоз ускунаси, 3 дона электр двигатель ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter