Мутахассис нега янги сиқилган шарбат соғлиқ учун хавфли эканлигини тушунтирди
Янги сиқилган шарбат таркибида фойдали минерал ва витаминлар бор, бироқ уларни мунтазам истеъмол қилганда саломатлик билан боғлиқ муаммолар клиб чиқиши мумкин. Бу ҳақда россиялик шифокор-эндокринолог, тиббиёт фанлари номзоди Зуҳра Павлова маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, бир стакан концентрацияланган шарбат — ўртача иккита катта апельсин дегани.
«Одатда одам бир ўтиришда бунча апельсин емайди», — дея мутахассиснинг биринчи далили келтирилган.
«Агар 100 миллилитр кола билан 100 миллилитр апельсин шарбатини солиштирадиган бўлсак, иккаласида ҳам қанд миқдори бир хил», — дея давом эттиради шифокор.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, янги сиқилган шарбатда клетчатка деярли бўлмайди. У қонга глюкоза ва фруктоза тушиш тезлигини пасайтиради ва ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади.
«Бир стакан шарбат ичиш натижасида тез сўриладиган оддий углеводлар — глюкоза ва фруктозани биратўла кўп миқдорда қабул қиламиз. Бу эса углевод алмашинуви ва жигар метаболизмига салбий таъсир кўрсатади», — деб ёзади Зуҳра Павлова ўзининг telegram-каналида.
У янги сиқилган шарбатларни мунтазам ва кўп миқдорда истеъмол қилиш эртами-кеч қандли диабет, подагра, юрак-қон томир ёки жигар касалликларига олиб келишидан огоҳлантирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter