ЙПХ майори қоидани бузиб, "Tracker"ини пиёдалар ўтиш йўлига қўйгани учун жаримага тортилди
Қўқон шаҳрида хизмат учун бириктирилган, 40 171 VSF давлат рақамли автомобиль пиёдалар йўлагини тўсиб қўйгани акс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат бўйича Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 20 январь куни Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2-минтақавий ҳудуд Йўл-патруль хизмати отряди командир ўринбосари майор Ш.М. хизматда фойдаланиш учун ўзига бириктирилган «Tracker» русумли, давлат рақами 40 171 VSF бўлган махсус транспорт воситасини Қўқон шаҳар А.Навоий кўчасида йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандини бузиб, пиёдалар ўтиш жойида қолдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан майор Ш.М.га нисбатан шу куннинг ўзида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-моддаси прим 6-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида (600.000 минг сўм) жаримага тортилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter