Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ташкил қилинган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармаларига раҳбарлар тайинланди

Янги ташкил қилинган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармаларига раҳбарлар тайинланди

Жорий йил 1 июндаги Президент фармони билан ташкил этилган президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.

Тайинловларга кўра:

  1. Шерзод Жуманазарович Бердиев президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  2. Хуршид Aрипович Назаров агентликнинг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  3. Акмалжон Муҳаммадумарович Тўланов агентликнинг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  4. Элёрбек Мадаминович Асронқулов агентликнинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  5. Иброҳим Икрамович Ходжиев агентликнинг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  6. Наргиза Эшқўзиевна Мавланова агентликнинг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  7. Жамшид Алиқулович Рахмонқулов агентликнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  8. Адхам Абдуллаевич Байзақов агентликнинг Cирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  9. Умиджон Касимджонович Умаров агентликнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  10. Мухиддин Сайфидинович Тағоев агентликнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари — бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимига;
  11. Нилуфар Ҳикматжоновна Фозилжонова агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  12. Сардорбек Кадирович Эргашев агентликининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  13. Сайлаубай Сапарбай ўғли Данияров агентликининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  14. Қаҳрамон Ражабов Раззоқович агентликнинг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Маълумот учун, айни вақтда агентлик директори лавозимида Мансурбек Оллоёров фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Агентлик аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

У ўз фаолиятини бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади. Агентлик ташкил топиши билан Бандлик вазирлиги, ССВ, ИИВ, ММТВ ва бошқа тузилмаларнинг тегишли бўлимлари агентликка ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг