Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вояга етмаганларни «кўчага олиб чиққан» блогер судда жавоб берадиган бўлди

Вояга етмаганларни «кўчага олиб чиққан» блогер судда жавоб берадиган бўлди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта вояга етмаганлар Тошкнет шаҳар Чилонзор туманидаги кўчалардан бирида «Аслам сила», деб бақираётгани акс этган видео тарқалди.

Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 февраль куни тахминан соат 15.30 ларда, ижтимоий тармоқларда ўзининг блогини юритувчи ютубер, 2004 йилда туғилган, Жиззах вилоятида яшовчи Асламбек Баҳромов Чилонзор туманидаги «Magic City» кўнгилочар маскани яқинидаги автотураргоҳ олдида фан клуб аъзоларини чақириб, улар билан учрашув ўтказмоқчи бўлган ва уларга совғалар тарқатишлигини билдирган.

Учрашувга тахминан 130-140 нафарга яқин вояга етмаган болалар йиғилган ва жамоат тартибини бузиб шовқин-сурон кўтарган. Шу ҳудудда хизмат олиб борувчи Миллий гвардия ва ички ишлар органлари ходимлари тартибсизликни олдини олиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида А.Баҳромовни ички ишлар бўлимига олиб кетган. Ходимлар А.Баҳромовни олиб кетаётган вақтида бир нечта вояга етмаганлар унинг кетидан автомашинагача кузатиб боришган. Сўнг учрашувга йиғилганларнинг барчаси тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан А.Баҳромовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун туман судига тақдим этилиши айтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг