Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир Иброҳим Абдураҳмоновга ЮНЕСКОнинг халқаро мукофоти топширилди

Вазир Иброҳим Абдураҳмоновга ЮНЕСКОнинг халқаро мукофоти топширилди

Кеча, 10 март куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновга Экваториал Гвинеянинг Жиблоҳо шаҳрида табиий фанлар соҳасидаги тадқиқотлар учун ЮНЕСКО – Экваториал Гвинея халқаро мукофоти топширилди.

Шунингдек, ушбу мукофот билан Миср Миллий тадқиқот марказининг Озиқ-овқат токсикологияси ва ифлослантирувчи моддалар кафедраси профессори Мосаад Аттиа Абдел-Ваҳҳаб, Вилнюс университети Нанотехнология ва материалшунослик маркази раҳбари Альмира Раманавициене, Хитойнинг биринчи хусусий тадқиқотга йўналтирилган университети – Вестлаке Университй асосчиси Йигонг Шиълар ҳам тақдирланди.

Мукофотланганларнинг тадқиқотлари озиқ-овқат хавфсизлиги, пахта навларини такомиллаштириш, вакциналарни ишлаб чиқиш ва оғир ирсий касалликларни даволашнинг инновацион усулларига қаратилган.Маълумот учун, ЮНЕСКОнинг мазкур мукофоти 2012-йилдан буён олимларнинг ҳаёт тўғрисидаги фанлар бўйича эришган ютуқлари, асосан, аҳоли оғирини енгил қилиш, ҳаётини яхшилашга қўшган ҳиссаси учун бериб келинмоқда. Жанубий Африка, Мексика, Миср, Перу, Буркина-Фасо, Эрон, Бразилия, Ҳиндистон, Сенегал, Португалия, Исроил, АҚШ, Ирландия, Хитой, Буюк Британиянинг етакчи олимлари мазкур мукофот ғолиби бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг