Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Усмонийларга тегишли қадимий тангалар Бухорода қоладиган бўлди

Усмонийларга тегишли қадимий тангалар Бухорода қоладиган бўлди

Бухорода Ўзбекистон ҳудудидан қадимий тангаларни Туркияга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳолат вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган.

Маълум бўлишича, Туркиянинг Истанбул шаҳрига учиб кетаётган Ўзбекистон фуқароси қадимий тангаларни мамлакат ҳудудидан олиб чиқишга уринган. Ўзини тутиши билан божхона ходимлари нигоҳига чап бера олмаган йўловчининг қўл юклари холислар иштирокида текширилган. Юклари орасда «40 пора» қийматдаги қизил металлдан зарб қилинган тангалар борлиги аниқланган.

Божхона томонидан тангаларни экспертиза қилиш учун Бухоро вилоят Маданий мерос бошқармаси бадиий экспертиза бўлими ходимлари жалб этилган. Бадиий экспертизадан ўтказилган тангалар «40 пора» қийматдаги қизил мисдан зарб қилингани ва у Усмонийлар султони Султон Абдулмажид I ҳукмронлиги даврига тегишлилиги аниқланган. Ўрганилишича, тангалар 1839 йилда Истанбулда зарб қилинган бўлган.

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Низомига кўра, тангани Бухоро давлат-музейи қўриқхонасига топшириш тавсия этилган.

Ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг