Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг 2 та туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкентнинг 2 та туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бугун, 5 июнь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Чилонзор туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 09:00дан 18:00га қадар вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Бектемир туманининг «Ийк ота» МФЙнинг Ораста, Фазилат, Муборак ҳамда Зартупроқ кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Чилонзор туманининг Боғистон ва Лутфий кўчалари  ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинча ўчирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг