Тошкентдан Мюнхенга мунтазам рейс қўйилди
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 29 октябрдан Тошкент–Мюнхен–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйди. «Дунё» ахборот агентлигига кўра, айни йўналишдаги рейс ҳафтасига икки марта – жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
“Расмий очилиш маросими доирасида Ўзбекистон бош консули Олимжон Абдуллаев ва Мюнхен аэропорти вице-президенти Ульрих Теис ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Авиакомпания йўловчиларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича келишувга эришилди”, дейилади агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Uzbekistan Airways» Тошкент – Франкфурт йўналиши бўйича ҳам мунтазам парвозларни йўлга қўйган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон пойтахтидан Берлин, Бремен, Кёльн, Ҳамбург ва Ҳанновер шаҳарларига ҳам тўғридан-тўғри рейслар мавжуд, фақат ушбу йўналишларда йўловчиларга миллий авиаташувчилардан ташқари бошқа авиакомпаниялар ҳам хизмат кўрсатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter