Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда вояга етмаган ёшлар ўртасида жанжал юз берди

Тошкентда вояга етмаган ёшлар ўртасида жанжал юз берди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта вояга етмаган ёшлар ўртасида ўзаро жанжал аск этган видео кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент ИИБ расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 21 май куни тахминан соат 21.00 ларда Юнусобод тумани 11-мавзе ҳудудида, 2005 ва 2006 йилда туғилган 3 нафар вояга етмаганлар (Р.X., M.А., X.X.) ҳамда 2006 йилда туғилган 5 нафар вояга етмаганлар (X.А., К.А, Ю.К., А.К, Ж.Қ.) ўртасида юз берган. Улар ўзаро оғзаки тортишиб қолган ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетган.

Видео тасвирда бир гуруҳ ёшлар бошқа бир вояга етмаган йигитни дўппослаб, сўнг қочиб кетгани акс этган. Аммо ИИБнинг маълумот беришича, жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг