Тошкентда «лайксевар» ўқувчилар муштлашув саҳналаштирди

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Олмазор туманидаги 134-мактаб ўқувчилари ўртасидаги муштлашув акс этган видеолавҳалар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа бир ярим ой олдин, аниқроғи, 2023 йил 15 март куни Тошкент шаҳридаги 134-мактабнинг стадионида содир бўлган. Мактабнинг 8-«Б» синф ўқувчиларидан бир гуруҳи Америка киносига тақлидан ўзаро «муштлашув» уюштириб тасвирга олишган.
«Воқеадан хабардор бўлган мактаб маъмурияти ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарини йиғиб, мулоқот ўтказган. Ўқувчилар бундай аҳмоқона хатти-ҳаракатлари учун кечирим сўрашган ва ўша куниёқ ўзаро келишиб кетишган. Ҳозирда уларнинг ўзаро муносабатлари дўстона, дарсларда мунтазам қатнашиб келишмоқда», – дейилади хабарда.
Мазкур видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter