Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабалар орасида китобхонлик танлови ўтказилади

Талабалар орасида китобхонлик танлови ўтказилади

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ташкил этилади.

Бу ҳақда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида гап боради.

Қайд этилишича, мазкур танлов қўшимча равишда 6 та – қорақалпоқ, тожик, қозоқ, рус, қирғиз ва туркман тилларида ҳам ўтказилади.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, ушбу танловни ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш, танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда танловни талабалар ўртасида ташкил этиш ва ўтказиш Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига юклатилган.

Китобхонлик танлови масъул ижрочилар маблағлари ҳисобидан ташкил қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг