Сирдарёда фирибгар «райгаз» ходими ушланди
Сирдарёда газ таъминоти бўлимининг таъмирлаш хизмати бошлиғи ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент берган маълумотга кўра, Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Сирдарётумангаз» газ таъминоти бўлимининг таъмирлаш хизмати бошлиғи М.К. жиноят устида, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, у фуқаро М.Р.нинг ижарада яшаётган хонадонида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 6,3 млн сўм зарар аниқланганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 1 млн сўм талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter