Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюради
Кеча, 16 октябр куни Туркманистон президенти раислигида бўлиб ўтган мамлакат Вазирлар маҳкамасининг навбатдаги йиғилишида жорий йилнинг 20-21 октябр кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи кутилаётгани маълум қилинди.
Мамлакат ТИВ раҳбари Р.Мередовнинг қайд этишича, Туркманистон Ўзбекистон томони билан биргаликда ташриф дастури лойиҳаси тайёрлаб олган ва ташриф давомида икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кўзда тутилмоқда.
Йиғилишда, шунингдек, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам икки томомнлама алоқалар хусусида тўхталиб, икки қардош халқнинг тарихий ришталари ва маънавий-маданий қадриятлари муштараклигига асосланган Туркманистон-Ўзбекистон муносабатлари ўзгармас дўстона, яхши қўшничилик характерида эканини таъкидлаган.
Шу муносабат билан Туркманистон раҳбари бош вазир ўринбосари, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарига Ўзбекистон президентининг мамлакатга бўлажак расмий ташрифи ва унинг доирасида режалаштирилган тадбирларни юқори ташкилий савияда ўтишни таъминлаш бўйича топшириқ берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter