Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Бишкекда ўтадиган мажлисида қатнашиши мумкин

Шавкат Мирзиёев Бишкекда ўтадиган мажлисида қатнашиши мумкин

Жорий йил 13 октябрь куни Бишкекда Қирғизистон президенти Садир Жапаров раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбоқиев маълум қилди.

– Бўлажак тадбир давомида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинади.

МДҲнинг мазкур саммитида Ҳамдўстлик давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йилда Қирғизистон МДҲ органларига раислик қилмоқда, – дейди Муратбек Азимбоқиев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг