Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июн куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари Қурбон ҳайити билан бир-бирини дилдан табрикладилар. Ўзбекистон Президенти янги Арқадағ шаҳри расман очилгани муносабати билан ҳам Гурбангули Бердимуҳамедовни қутлади.

Мулоқоти чоғида мамлакатлар ўртасида савдо, инвестициялар, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Барча даражаларда самарали мулоқотлар, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг