Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди
Бугун, 7 ноябр куни Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида таълим, маданият, аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш каби соҳаларда мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилинган.
«Шунингдек, Ўзбекистонда ОАВ фаолияти ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдик», – дейди Мирзиёева ўзининг телеграм каналида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter