Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқонда вояга етмаган бола 1000 доллар пул ўғирлагани аниқланди

Қўқонда вояга етмаган бола 1000 доллар пул ўғирлагани аниқланди

Қўқон шаҳрида хонадондан 1 000 АҚШ доллар пулларни ўғирлаган вояга етмаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Қўқон шаҳар Обод маҳалласида яшовчи К.X ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023-йилнинг 25 март кунидан 26 март кунига қадар бўлган бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасида бўлган 1 000 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган А.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг