Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Сингапурдаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Сингапурдаги янги элчиси тайинланди

Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилди.

Янги элчи Сингапурга тайинланишидан олдин Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

54 ёшли дипломат Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тамомлаган. Узоқ йиллар давомида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) ҳамда Германиядаги элчихонада савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишлаган.

Элчихона маслаҳатчиси сифатида у Австрия ва Венадаги халқаро ташкилотлардаги дипломатик миссияни бошқарган. Хусусий бизнесда, жумладан, хорижда ишлаш тажрибасига эга.

Дипломат 2017 йилдан буён Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида маслаҳатчи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги (2018–2024) ва Австралияда (2022–2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Сингапурда) бўлиб ишлаган Қаҳрамон Шокиров ўрнига тайинланди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг