Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон пойтахтига келди. Бу ҳақда «Дунё» хабар бермоқда.
Дипломат 45 ёшда. Бирмингем университети (Буюк Британия), Тошкент давлат шарқшунослик университети, Лондон университетининг (Буюк Британия) Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Сиёсий фанлар номзоди илмий даражасига эга.
Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 2000 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У марказий аппаратда атташедан тортиб бўлим бошлиғигача бўлган турли лавозимларда фаолият юритган. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (Пекин ш., Хитой) котибиятида ишлаган. 2018-2023 йилларда мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонасига раҳбарлик қилган.
Сардор Рустамбоев 2020–2023 йилларда Деҳлидаги Элчихонага раҳбарлик қилган ва 2023 йил сентябрь ойида Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси этиб тайинланган Дилшод Аҳатов ўрнига тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter