Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Эрондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Эрондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фариддин Насриев Эрон пойтахтига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилмоқда.

42 ёшли дипломат 2015-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси лавозимида ишлаган Баҳодир Абдуллаев  ўрнига тайинланган.

Фариддин Насриев 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консуллигини бошқарган. Тошкент молия институти ва Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги университет) тамомлаган.

Шунингдек, меҳнат фаолияти давомида 1999 йилда банк тизимида, 2003 йилдан эса Ташқи ишлар вазирлигининг турли тузилмаларида, жумладан, Бельгия ва НАТОдаги дипломатик ваколатхоналарда ишлаган. Фариддин Насриев ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаментида 3-котибликдан директор ўринбосаригача бўлган поғонани босиб ўтган.

Инглиз, француз, рус ва форс тилларини мукаммал билади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг