Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОТБ Андижонда балиқчиликни ривожлантириш учун 15 млн доллар йўналтиради

ОТБ Андижонда балиқчиликни ривожлантириш учун 15 млн доллар йўналтиради

Осиё тараққиёт банки Андижон вилоятида балиқчиликни ривожлантириш учун илк бор тўғридан-тўғри 15 миллион доллар беришга рози.

Бу ҳақда Президент Мирзиёев Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилди.

«Бунинг учун вилоят ҳокимлиги ҳузурида лойиҳа офиси ташкил қилинади, тадбиркор ва Осиё тараққиёт банки билан уч томонлама шартнома имзоланади.

Умуман, республикада балиқчиликни ривожлантиришга 150 миллион доллар ресурс берилади. Шундан 50 миллион доллари Андижонга ажратилади», – деди давлат раҳбари.

Йиғилишда таъкидланишича, вилоятдаги 5,7 минг гектар сунъий сув ҳавзаларининг атиги 23 фоизида интенсив усулда балиқ етиштирилаяпти.

Андижон туманидаги тадбиркор 15 миллион доллар ҳисобига 320 гектарда интенсив усулда балиқ етиштириш, 500 та хонадон билан кооперация қилиш ташаббусини билдирган. Лойиҳа доирасида 27 турдаги карп балиғидан маҳаллий шароитга мос балиқ насли яратиш режа қилинган.

Давлат раҳбари мутсаддиларга хориждан 100 миллион доллар жалб қилиб, йил якунигача 1,2 минг гектарда камида 5-6 та шундай лойиҳани йўлга қўйишни топширди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг