Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёевнинг Озарбайжон ва Туркманистон етакчилари билан ҳам учрашувлари бўлиб ўтди

Мирзиёевнинг Озарбайжон ва Туркманистон етакчилари билан ҳам учрашувлари бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитининг асосий тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан ҳам музокара ўтказди.

Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Мунтазам ўтказиб келинаётган олий даражадаги мулоқотларда эришилган келишувларнинг натижалари катта мамнуният билан қайд этилди.

Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, автомобиль, электротехника, тўқимачилик саноатида, энергетика тармоғида, қишлоқ хўжалиги, логистика ва бошқа устувор йўналишларда муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Маданий-гуманитар тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари амалий ҳамкорлик дастур ва лойиҳаларини илгари суриш борасида биргаликдаги ишларни жадал давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.

шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг айни пайтда Тошкентда бўлиб турган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан ҳам учрашув ўтказди.

Суҳбат аввалида Туркманистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда олий даражадаги келишувлар ижроси батафсил кўриб чиқилди.

Томонлар Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва чуқурлашган стратегик шериклик изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Савдо, саноат, энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгаймоқда.

Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқалар фаол. Жорий йил октябрь ойида Туркманистон ва Ўзбекистон маданият кунлари муваффақиятли ўтказилди.

Икки мамлакат Президентлари минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг