Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конституция ва давлат тилига бағишланган умумреспублика диктанти ташкил этилади – Президент фармойиши

Конституция ва давлат тилига бағишланган умумреспублика диктанти ташкил этилади – Президент фармойиши

Жорий йилда нишонланадиган Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.

Бугун, 16 ноябр куни имзоланган Президентнинг Ф–72-сонли фармойиши билан тасдиқланган дастурга кўра, Конституция куни муносабати билан давлат ташкилотларида «Менинг Конституциям 31 ёшда» шиори остида «Менинг Конституциям ва давлат тилим» мавзусида оммавий умумреспублика диктанти ташкил этилади ҳамда журналист ва блогерлар ўртасида «Конституцияда белгиланган қоидаларни тушунтирадиган энг яхши пост ва мақола» танлови ўтказилади.

Шунингдек:

  • туман ва шаҳар марказларида «Конституция кўчаси» ташкил этилади;
  • янги таҳрирдаги Конституция 3 минг нусхада Брайль алифбосида нашр этилади;
  • Конституциянинг яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилади;
  • мактаб ўқувчилари ўртасида «Халқ Конституцияс», «Конституция – бахтимиз қомуси», «Конституция – келажагим машъали» мавзуларида расмлар ва иншолар танлови ўтказилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг