Жиззахлик аёл икки танишини Россияга фоҳишалик учун жўнатаётганда қўлга тушди
Гулистонда 2 нафар аёлларни Россия федерациясида фоҳишалик қилишлари мақсадида пуллаётган аёл қўлга олинди.
Сирдарё вилояти ИИБ берган маълумотга кўра, тезкор ходимлар томонидан 2022 йил 22 август куни олиб борилган тадбирда 1978 йил Жиззах вилоятида туғилган, Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро М.Р ўзининг танишлари 1986 йилда туғилган, фуқаро Д.Н ҳамда 1991 йилда туғилган К.К ларни Тошкент халқаро аэропорти орқали, Россия давлатига жўнатиш учун электрон чипта расмийлаштириб, фоҳишалик ишларида ёллаб жўнатаётган вақтида Гулистон шаҳар ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг Гулистон-Тошкент йўналишида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.Р ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «б,е,з» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter