Жиззахда қўрқинчли ЙТҲ содир бўлди
Кеча, 15 июль куни Жиззах вилоятида «Lacetti» ва «Cobalt» тўқнашуви натижасида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 15 июль куни соат 06:45 ларда, Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4Р-35 «Жиззах-Пахтакор-Гагарин» автомобиль йўлининг 18 км.да, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи «Lacetti» русумли транспорт воситасини бошқариб бораётиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Cobalt» русумли транспорт воситасининг йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашиб ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида «Lacetti» ва «Cobalt» русумли автоулов ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган.
Шунингдек, ушбу транспорт воситаларида бўлган 3 нафар йўловчилар оғир тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Рашидов тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter