Тошкентда ичимлик ва оқова суви тарифи қарийб 3 баравар оширилди
Унга кўра, пойтахтда ичимлик ва оқова суви бўйича янги тарифлар белгиланди. Бу ҳақдаги қарор 24 ноябр куни халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан маъқулланган.
Жумладан, жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун сувнинг бир куб метри нархи 1400 сўм, оқова сув учун 1000 сўм этиб белгиланди. Юридик шахслар учун тарифлар - ичимлик сувининг ҳар куб метри учун 3000 сўм, оқова сув учун эса 2200 сўм.
Янги тарифлар қарор эълон қилинганидан кейин 15 кун ўтгач, яъни 9 декабрдан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter