Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари миқдори ошади

Самарқандда ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари миқдори ошади

Самарқанд вилоятида 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар кучга киради.

Бу борада Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг жорий йил 24 март куни тегишли қарори қабул қилинган.

Унга кўра, бир метр куб ичимлик суви нархи қуйидагича белгиланмоқда:

  • аҳоли учун — 2800 сўм (амалда 2500 сўм);
  • бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 6700 сўм (амалда 5700 сўм).

Оқова сув хизмати:

  • аҳоли учун — 1900 сўм (амалда 1600 сўм);
  • бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 5300 сўм бўлади (амалда 4300 сўм).

Бунда аҳоли ҳамда бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун ичимлик ва оқова сув нархлари ҚҚСсиз ҳисобланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг