Ҳиндистоннинг яна бир дори воситаси хавфли деб топилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023 йил 22 феврал санасида эълон қилган тиббий маҳсулот тўғрисидаги 2/2023-сонли хабарномасида Ҳиндистоннинг «Galentic Pharma Pvt. Ltd.» компанияси ишлаб чиқарган офтальмологияда қўлланиладиган «Тетрациклин гидрохлориди USP 1%» суртма дори препарати турли мамлакатларга ҳар хил маркировка ёрлиғи остида етказиб берилгани шунингдек, баъзи партияларда бир қатор сифат муаммолари борилигини маълум қилиб, мазкур дори препаратини эҳтиёткорлик юзасидан қўлламасликни тавсия қилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази эса юқорида қайд этилган дори препаратининг Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдирди.
Марказ, шунингдек, дори воситаларини қўллаш чоғида ножўя реакциялар кузатилган ҳолатларда дарҳол даволовчи шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилмоқда. Шифокор ҳам ўз вақтида ножўя таъсири сезилган дори воситаси ҳақида қуйидаги ҳаволада кўрсатилган шаклдаги хабарномани Марказ электрон почтаси ([email protected])га жўнатиши талаб этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter